АсосийЖамият

Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш давлат дастури маъқулланди

Дастур бир йилга яқин вақт давомидаги муҳокамалардан сўнг қабул қилинди.

'Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш давлат дастури маъқулланди'ning rasmi

Дастур миллий ва халқаро экспертлар жамоаси томонидан бир йилга яқин вақт давомидаги муҳокамалардан сўнг қабул қилинди.

Шавкат Мирзиёев аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилишга доир давлат дастурини маъқуллади. Бу ҳақда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳужжатга халқаро клиник амалиётлар асос қилиб олинган. Дастур миллий ва халқаро экспертлар жамоаси томонидан бир йилга яқин вақт давомидаги муҳокамалардан сўнг қабул қилинган.

"Ҳар бир аёл электрон рўйхатга киритилади ва ҳар қандай хавфли ўзгаришлар аниқланганда тизимда “йўқолиб қолмайди”. Дастур аниқ ҳаракатлар ва даволаш протоколларини ўз ичига олган. Албатта, бу жуда катта қадам ва ушбу ўзгаришлар жараёни шахсан ўз назоратим остида бўлади", деб ёзди Саида Мирзиёева.

30 ёшдан бошлаб аёллар ҳар 10 йилда инсон папилломаси вирусига тест топшириши, 45 ёшдан 65 ёшгача эса ҳар 2 йилда маммографиядан ўтиши керак бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Пойтахтда жамоат транспорти ва овқатланиш муассасалари 24/7 ишлаши режалаштирилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 22:06

    Пойтахтда жамоат транспорти ва овқатланиш муассасалари 24/7 ишлаши режалаштирилмоқда

    Стратегик ислоҳотлар агентлиги Ўзбекистонда тунги иқтисодиётни ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқди.

    '"Саидазиз медгородок"ка чиқарилган суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:17

    "Саидазиз медгородок"ка чиқарилган суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди

    Эслатиб ўтамиз, Саидазиз Саидалиев жорий йилнинг 5 август куни суд ҳукми билан 20 йилга қамалганди.

    'Наманганда "ЖАК" ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:10

    Наманганда "ЖАК" ёниб кетди

    Хусусий фирмага қарашли автомобиль бутунлай ёниб кетган.

    'Фарғонада ичида йўловчилар бўлган Damas каналга тушиб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:04

    '1 декабрь куни қор ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:27

    1 декабрь куни қор ёғади

    1 декабрдан 2 декабрга ўтар кечаси ҳаво ҳарорати 0 даража ва ундан пасайиши прогноз қилинмоқда.

    'Фаол нуронийлар ҳар ой рағбатлантирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:12

    Фаол нуронийлар ҳар ой рағбатлантирилади

    Президент қарори билан маҳаллалардаги фаол нуронийлар камбағал оилаларга бириктириладиган бўлди.