АсосийЖамият

Ўзбекистонда "Шаффоф шаҳарлар" ва "Ҳалол туманлар" пайдо бўлади

Коррупцияга қарши жорий этилаётган лойиҳа дастлаб Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани, Жиззах шаҳри ва Бухоро вилоятининг Вобкент туманида амалга оширилади.

'Ўзбекистонда "Шаффоф шаҳарлар" ва "Ҳалол туманлар" пайдо бўлади'ning rasmi

Ўзбекистонда коррупциянинг олдини олиш мақсадида "Шаффоф шаҳарлар" ва "Ҳалол туманлар" лойиҳалари ишга туширилмоқда. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар қилди.

 Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида давлат ҳокимияти органларида коррупция хавфларини аниқлаш, олдини олиш ҳамда бартараф этишга қаратилган "Шаффоф шаҳарлар" ва "Ҳалол туманлар" дастурлари йўлга қўйилмоқда.  

 Ушбу дастурлар Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган "Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий экотизимни мустаҳкамлаш" қўшма лойиҳаси доирасида амалга оширилади.

 Дастлабки босқичда дастур Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани, Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳри ва Бухоро вилоятининг Вобкент туманида амалга оширилади.  

 Маълумот ўрнида: "Шаффоф шаҳарлар" ва "Ҳалол туманлар" - бу идора ва ташкилотлар ичида коррупциянинг ҳар қандай кўринишини истисно этадиган ҳалоллик, шаффофлик ва ахлоқнинг юқори стандартлари амал қиладиган махсус яратилган ҳудудлардир. Ушбу лойиҳалар асосидаги методология Марказий ва Шарқий Европа ҳамда Жануби-Шарқий Европанинг 11 мамлакатида ўз самарадорлигини исботлади.  

 У 30 та маҳаллий ҳокимият органида қўлланилди ва 2011 йилда давлат хизматини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун БМТ мукофотига сазовор бўлди.  

 Ушбу чора-тадбирлар коррупциядан холи ҳудудларни яратишга ёрдам беради ва улар муваффақиятли амалга оширилгандан сўнг дастур бошқа барча туман ва шаҳарларга татбиқ этилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентдаги хонадонлардан бирида Янги йил байрамига аталган “пақилдоқлар” фош бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:16

    Тошкентдаги хонадонлардан бирида Янги йил байрамига аталган “пақилдоқлар” фош бўлди

    Салкам 25 минг дона пиротехника воситалари сақланаётганлиги аниқланган.

    'Тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари тингланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:39

    Тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари тингланди

    Солиқ қўмитаси Қурилиш вазирлиги иштирокида Қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи ва сотувчи тадбиркорлар билан учрашди

    'Ўзбекистонда йил бошидан буён 82 нафар фуқаро газ сабаб вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:20

    Ўзбекистонда йил бошидан буён 82 нафар фуқаро газ сабаб вафот этди

    Яна 80 киши эса турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

    'Самарқандда ҳисобчи тадбиркорнинг 6,4 млрд сўм пулини қиморда ютқазиб қўйди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:17

    Самарқандда ҳисобчи тадбиркорнинг 6,4 млрд сўм пулини қиморда ютқазиб қўйди

    Ҳисобчи сохта маълумотларни расмийлаштириш орқали катта маблағни ўзининг номига очилган пластик карталарга ўтказиб олган.

    'Бугун Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:02

    'Ўзбекистон аҳолиси 37,5 миллион кишидан ошди'ning rasmi

    Жамият 27.11.2024 22:49

    Ўзбекистон аҳолиси 37,5 миллион кишидан ошди

    Ўзбекистон аҳолиси ҳар куни 2 минг кишига кўпаймоқда.