АсосийЖамият

Интенсив боғ ва токзорлар тайёр ҳолда тадбиркорларга берилиши белгиланди

Шунингдек, келгуси йили “шок” усулида музлатиш, озуқа қўшимчаси тайёрлаш бўйича 50 та лойиҳа ишга туширилади.

'Интенсив боғ ва токзорлар тайёр ҳолда тадбиркорларга берилиши белгиланди'ning rasmi

Президент бошчилигидаги йиғилишда пишиқчилик даврида нарх тушиб кетиши оқибатида Сурхондарёда карам, лавлаги, Жиззахда пиёз ҳосили, Қашқадарё, Жиззах, Сирдарёда тарвуз ҳосили охиригача йиғиб олинмагани кўрсатиб ўтилди.

Эҳтиёждан ортган ҳосилни қуритиб, озуқавий қўшимча шаклида экспорт қилиш мумкинлиги, бунга озиқ-овқат саноати корхоналарида талаб катталиги таъкидланди.

Келгуси йилда “шок” усулида музлатиш, озуқа қўшимчаси тайёрлаш бўйича 100 миллион долларлик 50 та лойиҳани ишга тушириш муҳимлиги қайд этилди.

Саноатлашган боғ-токзорларда 20 сотихгача майдонда кичик музлаткич, саралаш ва қадоқлаш цехларини қуришга рухсат берилган.

Мутасаддиларга интенсив боғларда бундай цехлар учун жойларни белгилаш, келгуси йилда 500 минг тоннали қувватларни яратиш бўйича ҳисоб-китоб қилиб, туманлар бўйича ишни бошлаш топширилди.

Жорий йил якунигача жами қуввати 57 минг тонна бўлган 10 та агрологистика маркази, 230 минг тонналик совуткичли омборхонани ишга тушириш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Вилоят ҳокимларига йил якунигача 14 минг, келгуси йили 29 минг гектар саноатлашган интенсив мевали боғ ва токзорларни барпо этиш топширилди.

Бундан ташқари, Қўрғонтепада 300 гектар, Фарғона туманида 200 , Поп, Янгиқўрғон ва Оҳангарон туманларида 100 гектардан саноатлашган интенсив боғ ва токзорлар тайёр ҳолда тадбиркорларга берилиши белгиланди.

Техник жиҳатдан тартибга солиш ва Ўсимликлар карантини агентликларига экспортга юборишда ҳар бир мева-сабзавот тури бўйича алоҳида техник стандартларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Ҳозирда атиги 10 та тумандаги 3 минг 900 гектар майдонда органик сертификат мавжудлиги кўрсатиб ўтилди.

Жаҳон бозорида органик маҳсулотлар нархи анъанавий маҳсулотлардан 2-3 карра қиммат.

Масалан, Нукус туманидаги тадбиркор 50 гектар ерда органик помидор етиштириб, қуритиб Европага 6 доллардан экспорт қилаяпти (анъанавий помидор 1 доллардан кам). Ёки, Тошкент шаҳридаги корхона Каттақўрғон ва Чимқўрғон сув омборлари атрофидаги 400 гектарда органик мош, ловия, ерёнғоқ етиштираяпти.

Мутасаддиларга органик майдонларни 2025 йилда 10 минг гектарга, келгуси уч йилда 100 минг гектарга етказиш топширилди.

Эндиликда органик майдон ташкил қилган фермер ва деҳқонларга ерни лазер билан текислаш харажати давлат томонидан қоплаб берилиши, “Органик”, “Глобал Гап”, “Ҳалол”, "Кошер" каби сертификатларни олиш харажатлари учун субсидия ажратилиши, йирик савдо тармоқларида органик маҳсулотлар учун алоҳида расталар ташкил этилиши белгиланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Банклар балансига олинган иссиқхона, қайта ишлаш цехлари, музлаткичли омборларни тажрибали тадбиркорларга бериш таклиф қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:01

    'Тошкент вилоятида ўқитувчи ўқувчини калтаклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:54

    Тошкент вилоятида ўқитувчи ўқувчини калтаклади

    Ҳолатга Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирилди.

    'Ўзбекистонда 8 йилдан буён қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:48

    'Энди фермерларга ер солиғини икки йилга бўлиб тўлашга рухсат берилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:21

    Энди фермерларга ер солиғини икки йилга бўлиб тўлашга рухсат берилади

    Шунингдек, эндиликда минитракторда хизмат кўрсатадиганларга юртимизда чиқадиган техника учун 30 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади.

    'Президент ҳудудларда деҳқонларга сифатсиз уруғ сотилганини таъкидлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:14

    Президент ҳудудларда деҳқонларга сифатсиз уруғ сотилганини таъкидлади

    Айни пайтда Шавкат Мирзиёев раислигида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.