Бугун “Ўзэкспомарказ”да қишлоқ хўжалиги кўргазмаси доирасидаги хайрия кимошди савдоси ўтказилди. Унда дастлаб онкологик касалликлар билан курашаётган болалар ўз қўллари билан чизган расмлар ва 10 бош узум 30 млн. сўмга сотилди.
Шундан сўнг Олимпиада қаҳрамонлари – Диёра Келдиёрованинг кимоноси 6 млн. сўмга, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг дастхати қўйилган қўлқоп эса 26 млн. сўмга сотилди.
Бокс бўйича Олимпиада чемпионларимизнинг имзоси туширилган қўлқопнинг фермер хўжалиги раҳбари, самарқандлик Жўрабек Фармонов томонидан харид қилинди. У ва охиригача курашган фермер аёл Баҳодир Жалолов билан тушлик қилиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритишди.
Ғолиб бемор болалар қўллаб-қувватланаётганидан хурсандлигини билдирган ва кимонони кейинги савдоларга қўйиш учун тадбир ташкилотчиларига қайта ҳадя қилинди.
Маълумотларга кўра, хайрия аукциони эртага ҳам ўз ишини давом эттиради. Ташкилотчиларнинг айтишича, тушган пуллар оққон ва онкологик касалликларга чалинган болаларни қўллаб-қувватлашга сарфланади.