Ижтимоий тармоқларда Оққўрғон туманидани 6-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчи томонидан ўқувчи калтакланганлиги ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат бўйича Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати маълумот тақдим этди.
Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 9 октябрь куни соат 13:30 -14:00 атрофида мактаб синф хонасида содир бўлган. Ҳолат дарс хонасидаги кузатув камераларига тушган. Ҳолат вилоят Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда туман бўлими томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, назоратга олинди. Барча ҳолатлар масъуллар томонидан батафсил ўрганилди.
Ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, видеотасвирлардаги катта ёшли йигит ушбу мактабнинг информатика фани ўқитувчиси М.А бўлиб, ўқувчи эса мактабнинг 9-синф ўқувчиси О,С.лардир.
Аниқланишича, ўқувчи О.С, дарс вақтида ўқитувчига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатгани, ўқувчиларга дасрни ўзлаштиришда халақит берганлиги сабабли, ўқитувчи М.А томонидан бир неча бор огоҳлантирилган. Шунга қарамай О.С турли кўракда турмайдиган сўзлар билан ўқитувчини ҳақорат қилган.
Натижада ўқитувчи М.А дарс тугагач ўқувчини жазоламоқчи бўлган ва ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзага келган.
Ҳолатни шу куннинг ўзида мактаб маъмурияти назоратга олган, ўқитувчининг хатти-ҳаракатини қоралаб, унга нисбатан интизомий жазо қўлланилган. Ўқувчининг ота-онаси ҳам мактабга чақирлирилган, огоҳлантирилган.
Шу ўринда яна бир маълумот, ўқувчи О.С сентябр ойида ҳам мактабда тартибсизлик қилганлиги сабабли унинг ота-онаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилган.
Айни пайтда, ўқувчи мактабнинг ички назоратига олинган ўқувчилар рўйхатида туради.






