АсосийЖамият

Декабрда қор ёғадими?

"Ўзгидромет" декабрь ойи учун об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.

'Декабрда қор ёғадими?'ning rasmi

"Ўзгидромет" қишнинг илк ойидаги эҳтимолий об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Унга кўра, декабрь ойининг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳарорат ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлади.

Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундуз кунлари 3-8 даража илиқ, баъзи жойларда 10 даража илиққача, шимолда кечалари 3-8 даража совуқ, кундуз кунлари 2-7 даража илиқ атрофида бўлиши кутилмоқда.

1 декабрда республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, айрим жойларда қорга айланиши мумкин) бўлади. 2 декабрда айрим тоғли ҳудудларда бироз қор ёғиши кутилмоқда.

Кейинчалик деярли биринчи ўн кунликнинг охиригача (3-8 декабрь) Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади ва фақат ўн кунлик охирида (9-10 декабрь) республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиши мумкин.

Декабрь ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат кечалари 0-5 даража совуқдан 2-7 даража илиққача, кундуз кунлари 3-8 даража илиқдан 10-15 даража илиққача ўзгариб туради, ой охирида ҳарорат кечалари 5-10 даража совуққача, кундуз кунлари 0-5 даража совуққача пасаяди.

Шимолда ҳарорат кечалари 8-13 даража совуқдан, баъзи жойларда 15-17 даража совуқдан 3 даража совуқ-2 даража илиққача, кундуз кунлари 2 даража совуқ-3 даража илиқдан 3-8 даража илиққача ўзгариб туради.

    Бошқа янгиликлар