АсосийЖамият

Андижонда ниқоб таққан шахслар фуқаронинг машинасига тош отиб, ҳужум қилди

Ниқоб таққан жиноий гуруҳнинг мақсади фуқаронинг машинасидаги пулларни олиш бўлган.

'Андижонда ниқоб таққан шахслар фуқаронинг машинасига тош отиб, ҳужум қилди'ning rasmi

Сал аввал ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида ниқоб тақиб олиб, давлат рақам белгиси бўлмаган автомашиналардаги шахслар йўл четида тўхтаб турган бошқа бир машинага тош отиб ҳужум қилганлиги акс этган видеолар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Андижон вилояти прокуратураси Матбуот хизмати хабар қилди. 

Хабарга кўра, ушбу ҳолат жорий йилнинг 20 ноябрь куни фуқаро Ю.Д. ва бошқалар томонидан содир этилган. 

Улар олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, фуқаро Л.А.ни бошқарувида бўлган Cobalt русумли автомашинасида пул маблағларини ташиш билан шуғулланишини билиб, унга ҳужум қилган. 

Аниқланишича, улар Lacetti ва Cobalt автомашиналарни давлат рақам белгиларини ечиб олиб, орқасидан кузатиб келиб, юзларига ниқоб таққан ҳолда Андижон шаҳрининг "Ёйилма" маҳалласи А.Темур шох кўчасидан ўтган "Андижон-Асака" йўналишидаги транспорт қатнов йўлини "Андижон" йўналиши бўйича йўл четида тўхтаб турган Л.А.ни автомашинасига тош отиб, ҳужум қилган. 

Бироқ ўша вақтда Л.А. автомашинасида ҳодиса жойидан қочганлиги сабабли жиноятни ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олмаган.

Мазкур ҳолат бўйича ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Ю.Д. процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича ИИО томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ободлик сари юзланаётган “Жўраобод” маҳалласи'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:45

    Ободлик сари юзланаётган “Жўраобод” маҳалласи

    Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан қишлоқ инфратузилмасини тубдан яхшилашга қаратилган кенг кўламдаги бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

    'Ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчиларга тадбиркорлик қилиш тақиқланмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:24

    Ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчиларга тадбиркорлик қилиш тақиқланмоқда

    Президент томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

    'Самарқандлик эркак салкам 3 метрли питонни уйида сақлаб келган'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:14

    Самарқандлик эркак салкам 3 метрли питонни уйида сақлаб келган

    Ўзбекистонга ноқонуний йўл билан олиб кирилган ушбу илон билан шу пайтга қадар мактабларда томоша кўрсатиб келинган.

    'Ноябрда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1,0 фоизга ошган'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:22

    Ноябрда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1,0 фоизга ошган

    Нархларнинг йиллик ўсиш даражаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,0 фоизни ташкил этган.

    'Тошкентда номаълум эркак осилган ҳолатда топилгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:32

    Тошкентда номаълум эркак осилган ҳолатда топилгани айтилмоқда

    Айни пайтда тезкор-тергов гуруҳи воқеа жойида ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

    'Тошкентда прокуратура терговчиси пора билан қўлга тушгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:48

    Тошкентда прокуратура терговчиси пора билан қўлга тушгани айтилмоқда

    У келишилган 30.000 АҚШ долларидан 20.000 АҚШ долларини олаётган бўлган.