АсосийЖамият

Тошкентда сохта ободонлаштириш ходимлари қўлга тушди

Улар ободонлаштириш ходимларининг ишчи либосини кийиб, тиланчилик қилган.

'Тошкентда сохта ободонлаштириш ходимлари қўлга тушди'ning rasmi

Тошкент кўчаларида гўёки "Ободонлаштириш ходимлари" қиёфасида, автоулов эгаларидан пул сўраб тиланчилик қилаётган айрим аёллар аниқланди, дея хабар бермоқда Чилонзор тумани ҳокимлиги.

Ҳокимлик эълон қилган видеорепортажда ободонлаштириш ходимлари мурожаат билан чиқиб, чорраҳаларда айрим аёллар ўзларини ободонлаштириш ходими сифатида таништириб, чорраҳаларда автомобиль эгаларидан пул сўраётган аёллардан бу ишидан қайтишини сўрашди.

Ҳокимлик масъул ходимларидан бири кўчада ободонлаштириш ходимларининг кийимларини кийиб юрган сохта ходимларнинг олдига бориб, уларни сўроққа тутганида, улар Олмазор тумани ҳокимлиги Ободонлаштириш бўлими ходимлари эканини айтишди. Шу вақтда Ободонлаштириш бўлими раҳбарига қўнғироқ қилиниб, ҳақиқатда шундай ходимлар борлигини сўралганида, тизимда бундай ходимлар йўқлиги аниқланди.

Сохта ободонлаштириш ходимлари улар ҳақиқатда ходим эмаслигини тан олиб, пул топишга имкони йўқлиги, шу сабаб шундай йўл орқали пул топишга мажбур бўлганини айтишди.

Шундан сўнг, Ободонлаштиришнинг ҳақиқий аёл ходималари уларга мурожаат қилиб, бу йўлдан қайтишини илтимос қилишди.

"Улар (ободонлаштириш ходимларининг кийимларини кийиб юрган сохта ходимлар — таҳрир) биз билан бирга ишламайди. Жон опа-сингилларим ҳалол меҳнат қилайлик. Чорраҳада 4-5 нафар аёллар ободонлаштириш ходимларининг либосларини кийиб олиб, тиланчилик қиляпти. Биз ундай инсон эмасмиз, бизни ундай инсон деб ўйламанглар. Биз ҳалол меҳнат қиламиз. Бизнинг халатларимизни кийиб, бундай иснодлар келтирманглар", - дейди ободонлаштириш ходимаси.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Осиё ўйинлари Тошкентда ўтказилмайдиган бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:35

    Осиё ўйинлари Тошкентда ўтказилмайдиган бўлди

    Бу қарор Ижроия кенгашининг жорий йил 2 декабрдаги йиғилишида қабул қилинган.

    'Ободлик сари юзланаётган “Жўраобод” маҳалласи'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:45

    Ободлик сари юзланаётган “Жўраобод” маҳалласи

    Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан қишлоқ инфратузилмасини тубдан яхшилашга қаратилган кенг кўламдаги бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

    'Ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчиларга тадбиркорлик қилиш тақиқланмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:24

    Ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчиларга тадбиркорлик қилиш тақиқланмоқда

    Президент томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

    'Самарқандлик эркак салкам 3 метрли питонни уйида сақлаб келган'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:14

    Самарқандлик эркак салкам 3 метрли питонни уйида сақлаб келган

    Ўзбекистонга ноқонуний йўл билан олиб кирилган ушбу илон билан шу пайтга қадар мактабларда томоша кўрсатиб келинган.

    'Ноябрда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1,0 фоизга ошган'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:22

    Ноябрда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1,0 фоизга ошган

    Нархларнинг йиллик ўсиш даражаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,0 фоизни ташкил этган.

    'Тошкентда номаълум эркак осилган ҳолатда топилгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:32

    Тошкентда номаълум эркак осилган ҳолатда топилгани айтилмоқда

    Айни пайтда тезкор-тергов гуруҳи воқеа жойида ўрганиш ишларини олиб бормоқда.