АсосийЖамият

Тошкентда Isuzu ва Cobalt ЙТҲга учради

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

'Тошкентда Isuzu ва Cobalt ЙТҲга учради'ning rasmi

Жорий йилнинг 29 ноябрь куни соат тахминан 20.00ларда Тошкент шаҳри Яккасарой тумани КҲАЙ кўчасида Isuzu ва Cobalt иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар қилди. 

Хабарга кўра, 2000 йилда туғилган ҳайдовчи Х.А. бошқарувидаги Isuzu ҳамда 1988 йилда туғилган ҳайдовчи С.Д. бошқарувида бўлган Cobalt ЙТҲ содир қилган. ЙТҲ натижасида жароҳатланганлар йўқ.

Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар