АсосийЖамият

Кореяга ишлаш мақсадида борган икки нафар ўзбекистонлик эркак қочиб кетди

Уларни кафилликка олган қариндошига нисбатан 2000 доллар жарима қўлланиши ва иш жойидан сабабсиз қочиб кетганлар Ўзбекистонга қайтарилиши мумкин.

'Кореяга ишлаш мақсадида борган икки нафар ўзбекистонлик эркак қочиб кетди'ning rasmi

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Е-9 ишчи визаси орқали Кореяга 100 нафар юртдошимиз жўнаб кетганди. Уларнинг орасидан икки нафари (Самарқанд ва Жиззах вилоятларидан) орадан 3-4 кун ўтганидан сўнг ўз иш жойини сабабсиз ташлаб кетгани ойдинлашди.

Ўзларига билдирилган ишончни оқламасдан, шартнома шартларини қўпол тарзда бузган икки ҳуқуқбузарнинг маҳаллаларига масъуллар борди ва уларнинг ота-оналари, маҳалла аҳли иштирокида ҳолат муҳокама қилинди. Ҳозирда уларга жарима қўллаш ва керак бўлса Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистон фуқаролари Кореяда иш жойини сабабсиз ташлаб кетса, орадан ўтадиган ҳар бир ой учун кафилликка олган қариндошига 2000$ жарима қўлланилишига асос бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Долларнинг расмий курси тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:44

    Долларнинг расмий курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди.

    'Осиё ўйинлари Тошкентда ўтказилмайдиган бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:35

    Осиё ўйинлари Тошкентда ўтказилмайдиган бўлди

    Бу қарор Ижроия кенгашининг жорий йил 2 декабрдаги йиғилишида қабул қилинган.

    'Ободлик сари юзланаётган “Жўраобод” маҳалласи'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:45

    Ободлик сари юзланаётган “Жўраобод” маҳалласи

    Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан қишлоқ инфратузилмасини тубдан яхшилашга қаратилган кенг кўламдаги бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

    'Ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчиларга тадбиркорлик қилиш тақиқланмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:24

    Ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчиларга тадбиркорлик қилиш тақиқланмоқда

    Президент томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

    'Самарқандлик эркак салкам 3 метрли питонни уйида сақлаб келган'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:14

    Самарқандлик эркак салкам 3 метрли питонни уйида сақлаб келган

    Ўзбекистонга ноқонуний йўл билан олиб кирилган ушбу илон билан шу пайтга қадар мактабларда томоша кўрсатиб келинган.

    'Ноябрда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1,0 фоизга ошган'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:22

    Ноябрда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1,0 фоизга ошган

    Нархларнинг йиллик ўсиш даражаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,0 фоизни ташкил этган.