Бугун, 30 ноябрь куни Тошкентда бизнесмен Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси президентлигига сайланди.
71 ёшли Усмонов номзодини юздан ортиқ давлат миллий федерациялари қўллаб-қувватлаган.
Усмонов 2022 йилнинг март ойида санкциялар қўлланилиши фонида ўз ваколатларини тўхтатиб турганди. Сайловда унга Швеция қиличбозлик федерацияси президенти Отто Дракенберг рақиблик қилди.