АсосийЖамият

Бухоро вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Мирали Ҳамроев ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилган.

'Бухоро вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди'ning rasmi

Мирали Ҳамроев ўз аризасига кўра Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Бахтиёр Адилов Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бахтиёр Адилов 1986 йил 22 июнда Бухоро шаҳрида туғилган. 2008 йилда Бухоро давлат университетини битирган. Маълумоти бўйича мутахассислиги-иқтисодчи.

Айни пайтга қадар у Бухоро вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди

    Бошқа янгиликлар