Туркиянинг Истанбул шаҳрига 2 нафар аёлни фоҳишалик билан шуғулланиш учун олиб кетаётган 22 ёшли шахс қўлга тушди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ хабар берди.
Қайд этилишича, Фарғона вилояти ИИБ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўтказилган тадбир давомида 2002 йилда туғилган Туркияда яшовчи шахс жорий йилнинг 19 ноябрь куни Фарғона шаҳрига келиб, 2 нафар аёни ишончига кирган. Шундан сўнг уларни Туркиянинг Истанбул шаҳрида нопок ишларни қилиб, мўмай даромад топишга қизиқтириб, ўз ҳисобидан кетиш учун 27 ноябрь куни Тошкент – Истанбул рейсига электрон билет олган ва ўзи билан аёлларни олиб кетаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.