АсосийДунё

Ким Чен Ин Россияни қўллаб-қувватлашга ваъда берди

У Украинадаги ҳужумларда Ғарбни айблаган.

'Ким Чен Ин Россияни қўллаб-қувватлашга ваъда берди'ning rasmi

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россияни Украинага қарши урушда тўлиқ қўллаб-қувватлашга ваъда берди, дея ёзмоқда "Zamon.uz"  

 "Россия Мудофаа вазири Андрей Белоусовнинг Пхенянга ташрифи чоғида КХДР етакчиси Ким Чен Ин Москвани сўзсиз қўллаб-қувватлашига ишонтирди. Ким Чен Ин, шунингдек, Россиянинг Украинага ракета зарбаларини “ўзини ҳимоя қилиш ҳаракати” деб атади", дея хабар бермоқда Корея Марказий ахборот агентлиги.

 Шимолий Корея раҳбарининг сўзларига кўра, рус қўшинлари Россия суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини гегемон империалистик амбициялардан ҳимоя қилиш билан шуғулланмоқда.

 Ким Россия Қуролли Кучлари Украина ҳудудига оммавий ҳаво ҳужумлари уюштиргани учун айбни Ғарб давлатларига юклади. Унинг таъкидлашича, АҚШ бошчилигидаги Ғарб Украинага босим ўтказган ва уни узоқ масофали қуроллари билан Россия ҳудудига ҳужум қилишга "мажбур қилган" , бу эса "можарода тўғридан-тўғри ҳарбий иштирок этиш"ни англатади.

 Ноябрь ойи ўрталарида АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Россиянинг Шимолий Корея қўшинларини урушга жалб қилиш қарорига жавобан Украинага Вашингтондан олинган узоқ масофали қуроллар билан Россия ҳудудига чуқур зарбалар бериш тақиқини бекор қилган эди.

    Бошқа янгиликлар