Сербия ядровий уруш хавфи туфайли бомбалардан ҳимоя бошпаналарини тайёрлаши керак. Бу ҳақида мамлакат президенти Александр Вучич TV Pink телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди, дея ёзмоқда "Zamon.uz".
"Ҳозирги пайтда умуман тайёр эмасмиз, биздаги бошпаналарда 257 минг кишига жой бор. Биз инфраструктурани тиклашимиз керак. Шунда бошпаналар 1,5 миллион кишини қабул қилиши мумкин", — деди Сербия президенти.