АсосийЖамият

Энди ўзбекистонликлар Хитойга 30 кун визасиз саёҳат қилиши мумкин

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида визасиз саёҳат қилиш битими имзоланди.

'Энди ўзбекистонликлар Хитойга 30 кун визасиз саёҳат қилиши мумкин'ning rasmi

Эндиликда Ўзбекистон аҳолиси Хитой давлатига саёҳат қилиш учун борадиган бўлса, буни визасиз амалга ошириши мумкин. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди. 

"Икки мамлакатга 30 кун давомида визасиз саёҳат қилиш имконини берувчи Битимни имзоладик. Бу ҳужжат алоқаларимизни янада фаоллаштириш, савдо айланмасини ошириш ва халқлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш йўлидаги яна бир муҳим қадамдир", - дейди вазир.

    Бошқа янгиликлар