Ҳозирги кунда фирибгарларнинг интернет тармоғидан сохта телефон рақамлари орқали фуқароларга қўнғироқ қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Бунда фирибгарлар Марказий банк ходими сифатида ўзини таништириб, фуқароларнинг ишончига киришга уринмоқда. Бундан ташқари, фирибгарлар telegram мессенжерида “Марказий банк“нинг сохта каналини яратиб, фуқароларнинг банк карталарига оид маълумотларини қўлга киритиш орқали картадаги пул маблағларини ўзлаштирмоқда.
Марказий банк бу каби хабарлар ва аккаунтларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилади.