2024 йилнинг январь-октябрь ойларида 156 053 та ташкилот 20,3 трлн сўм миқдорида солиқ имтиёзларидан фойдаланган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Шу билан бирга:
3 333 та корхона молиявий хизматлар бўйича 16,2 трлн сўмлик ҚҚСсиз операцияларни амалга оширган;
7 817 та корхона 30 трлн сўмга яқин миқдорида ҚҚС "нол" ставкасини қўллаган.
Солиқ турлари кесимида фойдаланилган солиқ имтиёзи суммалари:
ҚҚС – 9,9 трлн сўм;
фойда солиғи – 3,7 трлн сўм;
ижтимоий солиқ – 2,3 трлн сўм;
ер солиғи – 2,1 трлн сўм;
ЖШОДС – 1,1 трлн сўм;
мол-мулк солиғи – 818,9 млрд сўм;
АОС – 179,4 млрд сўм;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ – 32,2 млрд сўм.
Халқаро экспертлар хулосасига асосан, ҚҚС бўйича молиявий хизматлар ва нол ставка ҳисоби алоҳида юритилади.