Тошкентда Халқаро қиличбозлик федерациясининг навбатдаги Конгресси муваффақиятли ўтказилди.
Алишер Усмонов яна бир бор ушбу ташкилот раҳбари этиб сайлангангани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Бош котиби Гулнора Саидова Халқаро қиличбозлик федерацияси Ижроия қўмитаси аъзолари орасидан жой олган.
Маълум қилинишича, 2027 йилги катталар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионати 20-28 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтади.
Шунингдек, тадбирда йил якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Унда ёшлар ўртасида жаҳон рейтингини пешқадам сифатида якунлаган саблячи Фернанда Эррера ҳам мукофотланди.
Эслатиб ўтамиз, кеча пойтахтда қурилаётган Олимпия шаҳарчасини фойдаланишга топшириш муддати кечиккани сабабли Осиё ўйинлари мезбонлиги Баҳрайнга топширилган эди.