АсосийЖамият

Тошкентдаги иккита мактабда “Гепатит А”аниқланди

Икки мактабда ҳам эпидемиологик суриштирув ва санитария назорати ўтказилган.

'Тошкентдаги иккита мактабда “Гепатит А”аниқланди'ning rasmi

Тошкент шаҳридаги иккита мактабда эпидемиологик суриштирув ўтказилди, дея хабар қилди Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Ахборот хизмати.

Маълум бўлишича, Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Миробод туман бўлими мутахассислари томонидан туманда жойлашган 214- ҳамда 65-сонли умумий ўрта таълим мактабларида вирусли гепатит А касаллиги аниқланганлиги сабабли эпидемиологик суриштирув ҳамда санитария назорати ўтказилган.

Назорат давомида:

➖ўқувчилар ва ишчи ходимларнинг ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтганлик хулосалари;

➖шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш тартиби;

➖мактаб биносида, синф хоналарда жорий тозалик ишларининг олиб борилиши, жиҳозларнинг созлиги;

➖иситиш тизимлари ёқилиб фойдаланишга топширилганлиги;

➖ҳожатхоналарда гигиена қоидаларига риоя қилинганлиги ҳамда қўл ювиш мосламалари ва оқава сув тизимининг соз ҳолатдалиги тўлиқ ўрганилиб, текширув ўтказилди.

Текширувлар натижасида, мактабнинг санитария ҳолати талабга жавоб бермаслиги маълум бўлганидан сўнг, аниқланган камчиликлар юзасидан мактаб раҳбариятига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Драматург ва ёш режиссёрлар учун мукофот таъсис этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:52

    Драматург ва ёш режиссёрлар учун мукофот таъсис этилади

    Президент қарори билан театрларнинг аҳамиятини ошириш бўйича яна бир қатор шароитлар яратидмоқда.

    'Доллар курси бироз пастлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:21

    Доллар курси бироз пастлади

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Бир кунда пропаннинг биржадаги нархи деярли 4 фоизга ошди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:30

    Бир кунда пропаннинг биржадаги нархи деярли 4 фоизга ошди

    2 декабрь куни суюлтирилган газ нархи 3,9 фоизга ошиб, бир тоннаси учун 7,7 млн сўмдан ортиқни ташкил этди.

    '84 нафар болага президент совғалари топширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:16

    84 нафар болага президент совғалари топширилди

    “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан жойларда сектор раҳбарлари, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари, маҳалла “еттилик”лари ҳамда бошқа масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда байрам тадбирлари ташкил этилди.

    'Тошкентда автобусдаги аёлнинг юзига туфлаган эркакка суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:21

    'Тиббиёт муассасаларида 37 мингдан ортиқ фуқарога кафолатланмаган хизмат кўрсатилгани аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:06

    Тиббиёт муассасаларида 37 мингдан ортиқ фуқарога кафолатланмаган хизмат кўрсатилгани аниқланди

    Рақобат қўмитаси давлат тиббиёт муассасалари ва хусусий клиникалардаги ҳолатни ўрганди.