АсосийЖамият

Тошкентда автобусдаги аёлнинг юзига туфлаган эркакка суд ҳукми ўқилди

Аёлни ҳақоратлаган эркак 10 суткага қамалди.

'Тошкентда автобусдаги аёлнинг юзига туфлаган эркакка суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

Тошкент шаҳридаги автобусда аёлни ҳақоратлаган ва унинг юзига туфлаган эркакка нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда судда иштирок этган darakchi.uz мухбири хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, фуқаро Б.О. 11 ноябрь куни 46-сонли автобус ичида бўлган М.С.ни (аёл) автобуснинг ичи иссиқ бўлгани сабабли устидаги жемперини ечгани учун "бу ер сенга ечиниб кийинадиган жойми" деб уни жамоат жойида ҳақоратли сўзлар билан камситиб, юзига туфлаб, бақир-чақир қилиб, атрофдаги фуқароларнинг тинчлигини бузиб, майда безорилик содир қилган.

Суд мажлисида сўралган ҳуқуқбузар Б.О. ушбу ҳаракатига қисман иқрор бўлган. У рўпарасида ўтирган йўловчи аёл устидаги кийимларини ечиб ҳаммани ўзига қаратганини, шу сабабли унга танбеҳ берганини айтди. Айбланувчи ўша вақт тез гапиргани учун оғзидан сўлаги отилган бўлиши мумкинлигини таъкидлаб, аёлнинг юзига туфламаганини айтди. Эркак қилган ишидан пушаймонлигини, жабрланувчидан узр сўрашини, унга нисбатан енгиллик беришни сўраб кўрсатув берди.

Суд Б.О.ни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган (Майда безорилик) ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилди ва унга шу моддага асосан 10 (ўн) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади. Шунингдек, Б.О. ҳисобидан Тошкент шаҳар ИИББ Махсус Қабулхона фойдасига 562 500 сўм ундириш белгиланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент Халқаро атом энергияси агентлиги бош директорини қабул қилди'ning rasmi

    Жамият 04.12.2024 22:29

    Президент Халқаро атом энергияси агентлиги бош директорини қабул қилди

    Учрашувда амалий шерикликнинг янги йўналишларини илгари суриш истиқболлари атрофлича кўриб чиқилди.

    'Драматург ва ёш режиссёрлар учун мукофот таъсис этилади'ning rasmi

    Жамият 04.12.2024 21:52

    Драматург ва ёш режиссёрлар учун мукофот таъсис этилади

    Президент қарори билан театрларнинг аҳамиятини ошириш бўйича яна бир қатор шароитлар яратидмоқда.

    'Доллар курси бироз пастлади'ning rasmi

    Жамият 04.12.2024 16:21

    Доллар курси бироз пастлади

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Бир кунда пропаннинг биржадаги нархи деярли 4 фоизга ошди'ning rasmi

    Жамият 04.12.2024 14:30

    Бир кунда пропаннинг биржадаги нархи деярли 4 фоизга ошди

    2 декабрь куни суюлтирилган газ нархи 3,9 фоизга ошиб, бир тоннаси учун 7,7 млн сўмдан ортиқни ташкил этди.

    '84 нафар болага президент совғалари топширилди'ning rasmi

    Жамият 04.12.2024 14:16

    84 нафар болага президент совғалари топширилди

    “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан жойларда сектор раҳбарлари, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари, маҳалла “еттилик”лари ҳамда бошқа масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда байрам тадбирлари ташкил этилди.

    'Тиббиёт муассасаларида 37 мингдан ортиқ фуқарога кафолатланмаган хизмат кўрсатилгани аниқланди'ning rasmi

    Жамият 04.12.2024 10:06

    Тиббиёт муассасаларида 37 мингдан ортиқ фуқарога кафолатланмаган хизмат кўрсатилгани аниқланди

    Рақобат қўмитаси давлат тиббиёт муассасалари ва хусусий клиникалардаги ҳолатни ўрганди.