Жорий йилнинг январь ойида ўзбекистонликлар Россияда ўзининг вояга етмаган фарзандини ўлдириб, дафн этгани ҳақида хабар берилган эди. Андижон вилоятида туғилган 28 ёшли аёл турмуш ўртоғи билан 2016 йилдан бери Новосибирскда яшаган.
Маълум қилинишича, суд бир ярим ёшли қизини қийноққа солишда айбланиб, унинг ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик аёлга нисбатан ҳукм чиқарди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Новосибирск вилояти бўйича бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Тергов ва суд версиясига кўра, аёл 2021 йилнинг июнидан августигача бўлган даврда бир ярим ёшли қизига ҳатто аҳамиятсиз сабабларга кўра ҳам бўйсунмагани учун калтаклаш орқали мунтазам равишда жисмоний ва маънавий азоб берган.
2021 йил август ойида қизча вафот этган, она эса тиббиёт муассасаларига мурожаат қилмасдан, қизини томорқага ўзи кўмган.
Аёл Россия Федерацияси ЖКнинг 117-моддаси 2-қисми "г" бандида (қийноққа солиш, яъни айбдорга моддий ёки бошқа жиҳатдан қарам бўлган вояга етмаган шахсга нисбатан мунтазам равишда калтаклаш йўли билан жисмоний ёки руҳий азоб бериш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди.
Суд унга умумий тартибли колонияда 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.