АсосийЖамият

Сўнгги 10 ойда 5 мингдан ортиқ асоссиз айбланган шахслар оқланди

Олий суд жорий йилда чиқарилган оқлов ҳукмлари, суд қарорлари статистикасини эълон қилди.

'Сўнгги 10 ойда 5 мингдан ортиқ асоссиз айбланган шахслар оқланди'ning rasmi

Жорий йилнинг 10 ойи давомида 603 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукмлари чиқарилган. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати раҳбари Азиз Абидов хабар қилди.  

Маълум қилинишича, 1 289 нафар шахсга нисбатан жазо тайинланмасдан ҳукм чиқарилган. 

Бундан ташқари, 10 866 нафар шахсга оид жиноят ишлари тарафлар ярашгани муносабати билан тугатилди. 

Шунингдек, 5 603 нафар шахсга асоссиз қўйилган айблар уларнинг айбловидан чиқарилди. 

8 041 нафар шахснинг ҳаракатлари айбига мувофиқ қайта квалификация қилиниб, 4 934 нафар шахс суд залидан қамоқдан озод қилинган. 

27 302 нафар шахс тайинланган жазодан шартли озод қилиниб, 9 547 нафар шахсга тайинланган жазолар енгилроғи билан алмаштирилди.

    Бошқа янгиликлар