“Афросиёб” юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилади. Бу ҳақда“Темирйўлэкспресс” АЖ матбуот хизмати хабар қилди.
Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 15 декабрдан бошлаб ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари юқори тезликда ҳаракатланувчи “Самарқанд-Тошкент-Йўловчи-Самарқанд”. 775/776-сонли "Афросиёб" электропоезди 2024 йилнинг 15дан 31 декабрь саналарида ҳамда 2025-йилнинг 3-дан 12 январь саналарида қўшимча қатнови йўлга қўйилади ва қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
775-сонли «Самарқанд - Тошкент Йўловчи»
Самарқанд 10:55 — Тошкент 13:15
776-сонли «Тошкент Йўловчи - Самарқанд»
Тошкент Йўловчи 13:56 — Самарқанд 16:14.






