АсосийСиёсат

Давлатимиз раҳбари Бўстонлиқ туманидаги “Угам-1” кичик гидро электр станциясини кўздан кечирди

Лойиҳани амалга ошириш натижасида Чорбоғ, Хумсон ва Угамдаги 5 мингта хонадон узлуксиз электр энергияси билан таъминланади.

'Давлатимиз раҳбари Бўстонлиқ туманидаги “Угам-1” кичик гидро электр станциясини кўздан кечирди'ning rasmi

Давлатимиз раҳбари Бўстонлиқ туманига ташрифи чоғида “Угам-1” кичик гидро электр станциясини кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Мамлакатимизда энергия қувватларини оширишда барча манбалардан фойдаланилмоқда. Хусусан, ҳудудларда кунлик энергия таъминотида гидро энергетика қулай ва самарали. Улар умумий тармоққа уланмасдан ҳар бир ҳудуд ва маҳалла кесимида электр билан таъминлай олади. Олинадиган электр таннархи ҳам бошқа манбаларга нисбатан анча арзон. Шу боис кейинги йилларда бу соҳани ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Сўнгги йилларда юртимизда 630 миллион доллар инвестиция ҳисобидан 400 мегаваттдан ортиқ янги гидроэлектр станциялари барпо этилиб, уларнинг қуввати 2,2 гигаваттга етказилди.

Тошкент вилоятида умумий қуввати 1 минг 330 мегаватт бўлган 25 та гидроэлектр станцияси мавжуд. Бу республикамиздаги жами гидроэнергетика қувватининг 60 фоизига тенгдир. Бугунги кунда қиймати 880 миллион доллар ва қуввати 340 мегаватт бўлган яна 4 та ГЭС қурилмоқда. Шунингдек, 2028 йилгача вилоятда умумий қуввати қарийб 2 минг 400 мегаватт бўлган, 4 миллиард 800 миллион долларлик 23 та лойиҳа амалга оширилади.

Қуввати 1,48 мегаватт бўлган ушбу “Угам-1” кичик ГЭС қуриш орқали йилига 11,8 миллион киловатт соат экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилди. Замонавий самарадор гидроагрегатлар ва автоматик бошқарув тизими ўрнатилди. Эътиборлиси, бунда тўлиқ юртимиз маҳсулотлари ишлатилган. Бошқача айтганда, уни миллий бренд дейиш мумкин.

Лойиҳани амалга ошириш натижасида ҳудуддаги Чорбоғ, Хумсон ва Угам маҳаллалардаги 5 мингта хонадон ҳамда туризм ва дам олиш масканлари узлуксиз электр энергия билан таъминланади. Йилига қарийб 4 миллион метр куб газ тежалади.

Ҳозирча Угам дарёсида иккита кичик ГЭС қурилди. Уларнинг ҳар биридан йилига икки юз миллиард сўм даромад олинаяпти. Сув оқимидан такрор-такрор файдаланиш орқали бундай станцияларни ўнтагача етказиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Бу билан нафақат энергетика масаласи ҳал бўлади, балки ҳудуд инфратузилмаси ҳам яхшиланади. Тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги корхоналари пайдо бўлади.

Давлатимиз раҳбарига ҳудудларда режалаштирилган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

Соҳага хорижий инвестиция ва хусусий секторни жалб қилиб, 2030 йилга қадар жами қувватларни 6 минг мегаваттга етказиш белгиланган. Бунинг учун ҳуқуқий, иқтисодий шароитлар яратилган. Жумладан, мамлакатимиз бўйича икки мингтагача микро ва кичик ГЭСлар қуриш имконияти бор.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Куала-Лумпурда Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 09:22

    Куала-Лумпурда Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди

    Шавкат Мирзиёевни Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим кутиб олди.

    'Шавкат Мирзиёев Малайзияга жўнаб кетди'ning rasmi

    Сиёсат 04.02.2025 10:41

    Шавкат Мирзиёев Малайзияга жўнаб кетди

    Куала-Лумпур шаҳрида олий даражадаги музокаралар, қатор ишбилармонлик ва маданий тадбирлар бўлиб ўтади.

    'Муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув эълон қилинди'ning rasmi

    Сиёсат 03.02.2025 19:11

    Муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув эълон қилинди

    Белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги қарор имзоланди.

    'Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Малайзияга боради'ning rasmi

    Сиёсат 02.02.2025 09:23

    Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Малайзияга боради

    Ташриф 4-5 февраль кунлари бўлиб ўтади.

    'Қирғизистон ва Ўзбекистон маҳкумларни алмашади'ning rasmi

    Сиёсат 31.01.2025 10:58

    Қирғизистон ва Ўзбекистон маҳкумларни алмашади

    Алмашинувдан сўнг маҳкумларнинг барчаси ўз ватанида жазо муддатини ўташда давом этади.

    'Шавкат Мирзиёев Трампга таъзия йўллади'ning rasmi

    Сиёсат 30.01.2025 19:32

    Шавкат Мирзиёев Трампга таъзия йўллади

    Марҳумларнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этди.