АсосийЖамият

Кармана туманида янги қурилаётган боғча бузиб ташланди

Ҳолатга боғчанинг сифатсиз қурилаётгани сабаб бўлган.

'Кармана туманида янги қурилаётган боғча бузиб ташланди'ning rasmi

Маълум қилинишича, Навоий вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан белгиланган тартибда назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Кармана туманида қурилаётган 120 ўринли мактабгача таълим ташкилоти биносининг иккинчи қавати "г" ўқининг учинчи ҳамда тўртинчи қаторларидаги ғишт териш ишлари ва бетон ўзаклар сифатсиз, лойиҳа талаблари асосида бажарилмаганлиги аниқланган.

Мазкур қоидабузарликлар сабаб инспекция ходимлари томонидан объектда қурилиш ишлари вақтинчалик тўхтатилди ҳамда сифатсиз бажарилган ишлар жойида буздирилди.

    Бошқа янгиликлар