АсосийЖамият

Бугун Тошкентнинг айрим кўчаларида машиналар ҳаракати чекланади

Тошкент шаҳар ИИББ мурожаат билан чиқди.

'Бугун Тошкентнинг айрим кўчаларида машиналар ҳаракати чекланади'ning rasmi

Тошкент шаҳар ИИББ 7 декабрь куни "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун" шиори остида 5000 метрлик оммавий югуриш мусобақаси ўтказилишини маълум қилди. Мусобақа Олмазор туманида бўлиб ўтади.

Югуриш сабабли соат 10:00 дан 13:00 га қадар қуйидаги кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати чекланади:

- ТҲАЙ—Соғлом авлод кўчалари кесишувидан Соғлом авлод—Шифокорлар кўчалари кесишувигача;

- Соғлом авлод—Шифокорлар кўчалари кесишувидан Қамарнисо—Шифокорлар кўчалари кесишувигача;

- Қамарнисо—Шифокорлар кўчалари кесишувидан Талабалар—Қамарнисо кўчалари кесишувигача;

- Талабалар—Қамарнисо кўчалари кесишувидан КҲАЙ—Талабалар кўчалари кесишувигача.

    Бошқа янгиликлар