АсосийЖамият

Ҳалима Ибрагимова 45 ёшида вафот этди

Актриса яқинда жарроҳлик амалиётини ўтказган эди.

'Ҳалима Ибрагимова 45 ёшида вафот этди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда актриса ва қизиқчи Ҳалима Ибрагимова вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Darakchi.uz актрисанинг яқинлари билан боғланди. Унинг яқинлари ушбу нохуш хабарни тасдиқлашди. 

Ҳалима Ибрагимова яқинда жарроҳлик амалиётини ўтказган эди. Яқинлари унинг вафотига ушбу амалиёт сабаб бўлганини айтишмоқда. 

У кўп йиллар давомида Мирзабек Холмедов бошчилигидаги театр-студияда фаолият юритиб келган. Шунингдек, кинофильмларда турли ролларни ижро этган.

У ўзининг ёрқин ва мазмунли роллари орқали томошабинлар қалбидан ўрин олган.

Марҳума кеча кома ҳолатида бўлган. Бугун эрталаб, тонгги соат 6:30 да унинг жони узилган. 

Жаноза бугун актрисанинг Чилонзордаги туғилиб-ўсган уйида бўлиб ўтади. 

Таҳририят марҳуманинг яқинларига таъзия билдиради. 

    Бошқа янгиликлар