А-373 "М-39 а/й.- Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали Ўш" автомобиль йўлининг 171-248 километрлар оралиғида қор ёғмоқда. Туман, ҳаво ҳарорати -15 даража, йўлларда кўриш масофаси 300 метрни, шамол тезлиги 3-13 м/соатни, намлик 70 фоизни ташкил этмоқда.
Қор ёғиб турган пайтда довонда автотранспорт воситаларининг тўхтовсиз икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида зарур ишлар олиб борилмоқда ва автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.
Довон орқали ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда тезликни меъёрдан оширмаслик ва оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланиш сўралмоқда.