АсосийЖамият

Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

"Tracker-2", "Matiz" ва автобус иштирокида содир бўлган ЙТҲда жабрланганлар шифохонага олиб кетилган.

'Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

Жорий йилнинг 8 декабрь куни Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Бободеҳқон кўчасида 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати расмий маълумот берди. 

Унга кўра, 2002 йилда туғилган Т.Р. бошқарувидаги “Траcкер-2” русумли транспорт воситаси, 1965 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги "Матиз", 1966 йилда туғилган Х.Ш. бошқарувидаги “ЮТОНГ” русумли автобус ўзаро тўқнашуви натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. 

ЙТҲ натижасида "Траcкер-2" русумли автомашина ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган. 

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда. 

    Бошқа янгиликлар