АсосийЖамият

Қибрайда йирик ёнғин содир бўлди

Ҳодисага 16 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинди.

'Қибрайда йирик ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Бугун, 10 декабрь куни соат 03:49 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Ғафур Ғулом” МФЙ, А.Навоий кўчасида жойлашган масъулияти чекланган жамиятларнинг бирида (ош маркази) ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда ФВВ хабар қилмоқда.

Хабарга асосан, 16 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:54 да ҳодиса жойиги етиб бориб, ёнғин соат 05:10 да ўраб олинган ва соат 05:50 тўлиқ ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари-Штаб бошлиғи полковник С.Т.Зупаров, вилоят ФВБ раҳбарияти ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбар ходимлари етиб борган.

    Бошқа янгиликлар