АсосийЖамият

Жиззахда қарийб 1 млрд сўмлик қалбаки пулларни сотаётганлар қўлга олинди

Фарғоналик уч нафар шахс сохта пулларни 27200 АҚШ долларига сотаётган вақтда ушланган.

'Жиззахда қарийб 1 млрд сўмлик қалбаки пулларни сотаётганлар қўлга олинди'ning rasmi

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона вилоятида яшовчи 3 нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб, қалбаки 998 млн 740 минг сўм пулни Жиззах вилоятида 27200 АҚШ долларига сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Терговга қадар текширув давомида мазкур шахслардан олинган 200, 100 ва 20 минг сўмлик купюралар кўринишидаги қалбаки банкнотлар пуркагичли принтер ёрдамида чоп этилганлиги маълум бўлди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар