АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Икки давлат етакчилари Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

'Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин 11 декабрь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Россия Президентининг жорий йил май ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни етакчилар томонидан тасдиқланган "йўл харитаси" асосида амалга ошириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Куни кеча Москва шаҳрида ўтган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва икки томонлама музокараларнинг натижалари юқори баҳоланди.

Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари ўсишини таъминлаш, саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш, Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ҳамда ишбилармон ташкилотлари даражасида фаол мулоқотларни давом эттиришга қаратилган ўзаро мувофиқлаштирилган чоралар кўриш муҳимлиги таъкидланди.

Инновациялар, сунъий интеллект, таълим ва тиббиёт соҳаларида ҳамкорлик кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Ноябрь ойида Россияда Ўзбекистон маданияти кунлари доирасидаги тадбирлар муваффақиятли ўтказилди.

Халқаро кун тартибидаги масалалар ҳамда жорий йил декабрь ойи охирида бўлиб ўтадиган олий даражадаги учрашувларга тайёргарлик кўриш нуқтаи назаридан минтақавий ташкилотлардаги кўп томонлама ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда докторантлар стипендияси оширилади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 17:01

    Ўзбекистонда докторантлар стипендияси оширилади

    Илм-фан соҳасида катта янгиликлар: Докторантлар стипендияси оширилади, бюрократия эса қисқаради.

    'Ўзбекистонда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чоралари кучайтирилади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 15:10

    Ўзбекистонда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чоралари кучайтирилади

    Шавкат Мирзиёев раислигида сув фонди ерлари ҳамда сел сувларидан самарали фойдаланиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

    'CNN телеканали Янги йил эфир дастурида Ислом цивилизацияси маркази ҳақида ҳикоя қилмоқда'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 12:35

    CNN телеканали Янги йил эфир дастурида Ислом цивилизацияси маркази ҳақида ҳикоя қилмоқда

    Халқаро CNN телеканали Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига бағишланган ярим соатлик ҳужжатли фильмни намойиш этди.

    'Мирзиёев "Марказий Осиё + Япония" мулоқотининг бизнес форумида иштирок этди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 12:35

    Мирзиёев "Марказий Осиё + Япония" мулоқотининг бизнес форумида иштирок этди

    Форумда қўшма иқтисодий лойиҳалар тақдимот қилинди.

    'Жаҳон банки Ўзбекистонга 250 млн доллар ажратади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 12:35

    Жаҳон банки Ўзбекистонга 250 млн доллар ажратади

    Хўш, ушбу маблағ қайси соҳаларга йўналтирилади?

    'Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни туғилган куни билан табриклади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 12:35