АсосийЖамият

Саида Мирзиёева кўзида нуқсони бўлган болалар билан учрашди

Болалар “Dot Pad” технологияси ёрдамида қуёш тизимини “ушлаб кўриш” имконига эга бўлишди.

'Саида Мирзиёева  кўзида нуқсони бўлган болалар билан учрашди'ning rasmi

Саида Мирзиёева “Кўнгил Кўзи” лойиҳаси доирасида кўришда нуқсони бўлган самарқандлик болалар билан Тошкент планетарийсига борди. Бу ҳақида интернетдаги ижтимоий тармоғида маълум қилди.

- Улар орасида ижодкор ва чинакам иқтидор эгалари шу қадар кўпки, бундан бениҳоя қувондим, - дейди С.Мирзиёева.

Учрашувда болалар ўзларининг ижод намуналари билан ўртоқлашганлар. Сўнгра “Dot Pad” технологияси ёрдамида улар қуёш тизимини “ушлаб кўриш” имконига эга бўлишган.

Бу қизиқарли тажриба илм-фан ҳамма учун очиқ ва манфаатли эканининг исботидир.

    Бошқа янгиликлар