АсосийЖамият

Самарқанддаги блогер қизнинг ўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидан барча важлар ўрганиб чиқилади — Прокуратура

Марҳуманинг ўлими юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

'Самарқанддаги блогер қизнинг ўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидан барча важлар ўрганиб чиқилади — Прокуратура'ning rasmi

Кеча, 12 декабрь куни Самарқандда блоггер қиз ўзини 8-қаватдан ташлаб жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилганди. 

"Бьюти-блогер қизнинг ўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаркатлари олиб борилмоқда",– дейилади хабарда. 

Марҳуманинг ўлими юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. 

Текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Текшириш давомида ижтимоий тармоқларда билдирилаётган важлар ҳам ўрганиб чиқилади.

 

    Бошқа янгиликлар