АсосийЖамият

Медиа маҳсулотларини "маънавий экспертиза"дан ўтказишни жорий этиш тўғрисидаги қарор бекор қилинди

Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

'Медиа маҳсулотларини "маънавий экспертиза"дан ўтказишни жорий этиш тўғрисидаги қарор бекор қилинди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда медиа маҳсулотларини "маънавий экспертиза"дан ўтказиш жорий этилганлиги юзасидан хабарлар тарқалмоқда.

Адлия вазирлиги томонидан мазкур масала ўрганилганда унда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи умуммажбурий кучга эга бўлган ҳуқуқий нормалар белгиланганлиги аниқланди.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ вазирлик ва идораларнинг шундай турдаги ҳуқуқий ҳужжатлари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Давлат рўйхатидан ўтказилмаган бу турдаги ҳужжатлар тегишли ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас ҳамда ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди.

Шу боис, медиа маҳсулотларини "маънавий экспертиза"дан ўтказишни жорий этиш тўғрисидаги қарор ушбу ҳужжатни қабул қилган органлар томонидан бекор қилинганлиги ва ижродан чақириб олинганлиги маълум қилинади.

Шу билан бирга, Маънавият ва маърифат маркази мутахассислари томонидан турли манбаларда тарқатилган медиа маҳсулотларнинг амалдаги қонунчиликка зидлиги аниқланган тақдирда уларни бартараф этиш юзасидан таҳлилий фикрлар тарзида ваколатли органларга белгиланган тартибда таклиф киритиб бориш мақсадга мувофиқлиги ҳақида тавсиялар берилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Акмал Шукуров иши бўйича қарор чиқарган судья лавозимидан озод этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:58

    Акмал Шукуров иши бўйича қарор чиқарган судья лавозимидан озод этилди

    Акмал Шукуров иши бўйича жазони енгиллаштирган судья Мирзажонов Муроджон Қодирович судьялик ваколатларидан муддатидан олдин озод этилди.

    'Нажмиддин Қосимхўжаев Президент совғаси билан тақдирланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:29

    Нажмиддин Қосимхўжаев Президент совғаси билан тақдирланди

    Таэквондо WT бўйича жаҳон чемпиони Нажмиддин Қосимхўжаевга президент совғаси сифатида автомобиль топширилди.

    'Россиядан олиб келинаётган 2,3 кг синтетик наркотик модда тўхтатиб қолинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:02

    Россиядан олиб келинаётган 2,3 кг синтетик наркотик модда тўхтатиб қолинди

    Тошкент вилоятида Россиядан олиб келинаётган йирик миқдордаги синтетик наркотик модда контрабандаси фош этилди.

    'Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасига киритилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:50

    Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасига киритилди

    Айни пайтда у Суперлиганинг энг яхши тўпурари ҳисобланади.

    '2025 йил мамлакати эълон қилинд'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:39

    2025 йил мамлакати эълон қилинд

    The Economist журнали янги йил арафасида 2025 йил мамлакатини эълон қилди.

    'Уммонда ташлаб кетилган икки ёшли бола Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:19

    Уммонда ташлаб кетилган икки ёшли бола Ўзбекистонга қайтарилди

    Уммон пойтахти Маскатда ҳужжатларсиз қолдирилган ўзбекистонлик икки ёшли бола дипломатик саъй-ҳаракатлар орқали ватанга олиб келинди.