АсосийЖамият

Бугун қатор ҳудудларда қор ёғади

15 декабрдан юртимиз бўйлаб ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасаяди.

'Бугун қатор ҳудудларда қор ёғади'ning rasmi

"Ўзгидромет"нинг хабар беришича, 15 декабрь куни Тошкентда ҳаво булутли бўлади, ёмғир ёғиб, қорга айланади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва эрталаб 1-3 даража илиқ, кундузи 1-3 даража совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, кечаси айрим жойларда бироз қор ёғади, кундузи ёғингарчилик бўлмайди, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.  

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси баъзи жойларда қор  ёғади, кундузи ёғингарчилик бўлмайди, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезилиги секундига 13-18 метргача, айрим туманларда секундига 20-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.  

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 3 даражагача совуқ бўлади.    

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача, баъзи туманларда 20-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 2 даражагача совуқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик бўлади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 2 даража совуқ бўлиши кутилади.  

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади, айрим жойларда кучли бўлади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 8 даража совуқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар