АсосийЖамият

Марказий банк 8 та банк ва 7 та тўлов ташкилотини жаримага тортди

Бу ҳақда Марказий банк хабар қилди.

'Марказий банк 8 та банк ва 7 та тўлов ташкилотини жаримага тортди'ning rasmi

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси жорий йилнинг ноябрь ойидаги йиғилишларида (9 марта) 32 та масалани кўриб чиқди ва тегишли қарорлар қабул қилди.

Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 13 та масала, шу жумладан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (1 та), банкларда аудит ўтказиш ҳуқуқини бериш учун аудиторлик малака сертификатини тақдим этиш (1 та), кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат бериш (3 та) ҳамда тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқишга доир (8 та) масалалар кўрилди.

Шу билан бирга, Кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 19 та масала – Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши, тижорат банкларида амалга оширилган назорат тадбирлари, шунингдек, тижорат банклари ва микромолия ташкилотида ўтказилган ўрганиш ва текширишлар натижалари ҳам муҳокама қилинди.

Тижорат банклари, микромолия ташкилотлари ва тўлов ташкилотларида ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган қоидабузарликлар учун 22 та банк ва 3 та тўлов ташкилоти чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Шу билан бирга, амалдаги қонунчилик, Марказий банк томонидан ўрнатилган иқтисодий меъёрлар талаблари ҳамда кўрсатмаларига риоя қилинмаганлиги, шунингдек, ўрганиш ва инспекция текширувлари давомида аниқланган қоидабузарликлар учун 8 та банк, 7 та тўлов ташкилоти ва 12 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланилди.

Бундан ташқари, Банк назорати қўмитасининг тегишли қарори билан 7 та банк 2025 йил учун тизимли аҳамиятга молик банклар сифатида белгиланди. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижонда МЧЖ раҳбари 50 минг доллар пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 15.12.2024 16:12

    Андижонда МЧЖ раҳбари 50 минг доллар пора билан қўлга тушди

    У 100 минг доллар эвазига 40 сотих ерни фуқаронинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

    'Россиядан 15 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият 15.12.2024 13:39

    Россиядан 15 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

    Улар ота-она қарамоғисиз қолган.

    '"Тахтақорача" довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди'ning rasmi

    Жамият 15.12.2024 12:26

    'Андижонда сифатсиз бензин сотаётган АЁҚШлар аниқланди'ning rasmi

    Жамият 15.12.2024 10:39

    Андижонда сифатсиз бензин сотаётган АЁҚШлар аниқланди

    Хусусан, АИ-92 маркали бензин лабораторияда текширилганда давлат стандарт талабларига мос келмаган.

    'Бугун қатор ҳудудларда қор ёғади'ning rasmi

    Жамият 15.12.2024 08:14

    Бугун қатор ҳудудларда қор ёғади

    15 декабрдан юртимиз бўйлаб ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасаяди.

    'Кореяга ишлашга кетган фуқаронинг кафилидан 70 миллион сўм ундирилди'ning rasmi

    Жамият 14.12.2024 18:42

    Кореяга ишлашга кетган фуқаронинг кафилидан 70 миллион сўм ундирилди

    Жорий йилнинг ўтган даврида ўз иш жойини сабабсиз ташлаб кетган қарийб 80 нафар ҳамюртимизнинг кафиллари томонидан давлатга 2 млрд 35 миллион сўм жарима ундирилган.