Жорий йилнинг 15 декабрь куни 1995 йилда туғилган Р.Д. 1997 йилда туғилган А.С. билан қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаб келган Пискент тумани "Бирлик" МФЙ Бунёдкор кўчасидаги яшаш хонадонида вафот этган. Бу ҳақда darakchi.uz’га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Терговга қадар текширув ҳаракати юзасидан суд тиббий экспертизаси тайинланган бўлиб, дастлабки маълумотномасига кўра, шахсларнинг вафоти номаълум модда билан заҳарланиш, ички аъзоларнинг веноз тўлақонлиги, мия ва ўпка шишиши аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пискент туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.