АсосийЖамият

Кредит тарихини шакллантиришда солиқ, электр, газ каби бошқа тўловлар ҳам инобатга олинади

Тарихи “ўрта” баҳоланганларга янги кредит олишда талаблар кучайтирилади.

'Кредит тарихини шакллантиришда солиқ, электр, газ каби бошқа тўловлар ҳам инобатга олинади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 16 декабрь куни банклар иштирокида маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилишга қаратилган устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Ўтган олти йилда 1 миллион 600 минг нафар аҳоли “яхши” кредит тарихига эга бўлди. Шу билан бирга, тарихи “ўрта” баҳоланганларга янги кредит олишда талаблар кучайиши табиий.

Бундай мижозларнинг кредит тарихини яхшилаш, келгусида улар тадбиркорга айланиши учун банклар катализатор бўлиши лозимлиги таъкидланди.

Келгуси йилда лойиҳаси бор 100 мингта “ўрта” тоифадаги мижозлар билан уч ойлик индивидуал режа асосида ишлаш, уларнинг солиқ, электр, газ каби бошқа тўловларини ҳам инобатга олиш, молиявий билимини ошириш ва лойиҳаларини яхшилаш орқали уларни тадбиркорга айлантириш таклиф қилинди.

Йиғилишда республика бўйича 60 та илғор шаҳар-туманни ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудларга айлантириш чоралари ҳам муҳокама қилинди.

Бу туманларда келгуси йилда 2 миллион аҳолини банд қилиш, 417 мингта оилани камбағалликдан олиб чиқиш зарурлиги қайд этилди.

Туман ва шаҳар ҳокимларига ушбу туман-шаҳарларда инфратузилмани яхшилаш топширилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Озарбайжонлик ишбилармон Човоқда халқаро туризм марказини барпо этмоқчи'ning rasmi

    Жамият Бугун 22:19

    'Молия вазирига ўринбосар тайинланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:34

    Молия вазирига ўринбосар тайинланди

    Янги ўринбосар бунга қадар Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш департаменти раҳбари лавозимида ишлаган.

    'Ўзбекистон Қаҳрамони Шавкат Аюпов Фанлар академияси президенти этиб сайланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:28

    'Пискентда эр-хотин заҳарланиб вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:21

    Пискентда эр-хотин заҳарланиб вафот этди

    Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Долларнинг расмий курси тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:56

    Долларнинг расмий курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Абу Райҳон Берунийнинг XII асрга оид қўлёзмаси топилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:31

    Абу Райҳон Берунийнинг XII асрга оид қўлёзмаси топилди

    Бу аллома қаламига мансуб бўлган "Ат-Тафҳим" асаридир.