АсосийДунё

Германия Бундестаги канцлер Олаф Шольцга ишончсизлик вотуми билдирди

Овоз беришда Бундестаг - ГФР парламентининг 394 депутати Шольцга ишонч билдиришдан бош тортди.

'Германия Бундестаги канцлер Олаф Шольцга ишончсизлик вотуми билдирди'ning rasmi

Ҳукмрон коалиция парчаланганидан сўнг, 16 декабр куни Германия Бундестаги Олаф Шольц ҳукуматига ишончсизлик вотумини расман қабул қилди, бу муддатидан олдин сайловлар ўтказиш учун зарур қадам ҳисобланади. 

Овоз беришда Бундестаг - ГФР парламентининг 394 депутати Шольцга ишонч билдиришдан бош тортди. Сайловда Бундестагнинг яна 207 депутати канцлерни қўллаб-қувватлади, 116 нафари эса бетараф қолди.

Ишончсизлик вотуми, жумладан, энг йирик мухолифат фракцияси аъзолари - Христиан Демократик Иттифоқи (ХДУ) ва Христиан ижтимоий иттифоқи (ХСУ) консерватив блоки, шунингдек, ҳукмрон коалицияни тарк этган Эркин Демократик партия (ФДП) томонидан қўллаб-қувватланди. Сўл партия, Сара Вагенкнехт иттифоқи (ССВ) ва Германия учун муқобил партияси популистик иттифоқи вакиллари ҳам Шольцга ишончсизлик билдирган.

Шольц Германия федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайерга парламентни тарқатиб юборишни таклиф этган.Агар у барқарор ҳукут тузиш учун имконият йўқ деб ҳисобласа, дарҳол парламентни тарқатиб юбориши мумкин.

Қонун бўйича президентга ўйлаш учун 21 кун вақт бор. У парламентни тарқатиб юборишдан воз кечиши ҳам мумкин, агар бу ҳолат рўй берса, парламентдаги озчиликни ташкил этадиган Шолц партияси ишлашда давом этади.

                                        Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россия генералини ўлдирганликда гумонланган ўзбекистонлик қўлга олинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:04

    Россия генералини ўлдирганликда гумонланган ўзбекистонлик қўлга олинди

    Ўзбекистонлик эркак Украина махсус хизматларининг кўрсатмаси билан Москвага келган ва қўлда ясалган портловчи мосламани жойлаштирган.

    'Европа Иттифоқи Суриядаги дипломатик ваколатхонасини қайта очади'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:50

    Европа Иттифоқи Суриядаги дипломатик ваколатхонасини қайта очади

    Сурияни Россия ҳарбий базаларидан тозалаш шарти қўйилмоқда.

    'Европа Иттифоқи илк бора европалик шахсга нисбатан санкция киритди'ning rasmi

    Дунё 17.12.2024 19:38

    Европа Иттифоқи илк бора европалик шахсга нисбатан санкция киритди

    У Украинанинг кенг миқёсли босқинидан кейин Ғарб томонидан жорий қилинган нефт нархларини чеклаш билан боғлиқ равишда нишонга олинган биринчи Европа Иттифоқи фуқароси ҳисобланади.

    'Москвада Россия армиясининг нуфузли генерали портлатиб юборилди'ning rasmi

    Дунё 17.12.2024 17:57

    Москвада Россия армиясининг нуфузли генерали портлатиб юборилди

    РФ тергов қўмитаси портлашда икки киши ҳалок бўлганини тасдиқлади.

    'Россиядаги автоҳалокатда 5 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 17.12.2024 13:49

    Россиядаги автоҳалокатда 5 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

    “Саранск-Сурское-Уляновск” йўналишидаги Р-178 федерал трассасида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

    'Хитойда коррупционер амалдор қатл этилди'ning rasmi

    Дунё 17.12.2024 13:44

    Хитойда коррупционер амалдор қатл этилди

    Ли Цзяньпин турли лавозимлардаги фаолияти давомида 1,43 миллиард юандан ортиқ давлат маблағини ўз манфаатлари йўлида ўзлаштириб юборган.