АсосийЖамият

Паркентдаги ҳайвонот боғи қоровули шер ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди

Ҳайвонларнинг иккитаси қафасга қайтарилди, бири отиб ўлдирилди.

'Паркентдаги ҳайвонот боғи қоровули шер ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди'ning rasmi

17 декабрь куни Тошкент вилояти Паркент туманидаги Lion park хусусий ҳайвонот боғида шер ҳужум қилган қоровул ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳолат соат 05:00 атрофида содир бўлган. Бир қафасда сақланаётган 3 та шер ҳайвони қафасдан боғ ҳовлисига чиқиб кетган. Воқеа вақтида маскан иш фаолиятида бўлмаган ва ёпиқ бўлган.

Ҳовлидаги шерлар шу ерда қоровул бўлиб ишловчи 44 ёшли Ф.И.га ташланиб унга жароҳат етказган. Фуқаро олган тан жароҳати оқибатида вафот этган. У ҳайвонларни каттакка қайтармоқчи бўлган.

"Кўрилган чоралар натижасида шерлар махсус қафасга қайтарилган. Атрофдаги бошқа шахсларга зарар етмаган. Ҳозирда маҳаллий аҳоли учун хавф-хатар йўқ", — дейилади ИИББ хабарида.

Бош прокуратура матбуот хизматининг аниқлик киритишича, 2 та шер ухлатувчи дори воситалар қўлланилган ҳолда катакка қайтарилган. 1 та шер маҳаллий овчи таклиф қилинган ҳолда отиб ўлдирилган.

Шунингдек, паркда мавжуд бўлган барча йиртқич ҳайвонлар саноқдан ўтказилиб, улар жой-жойида эканлиги ва катаклар мақкамланган ҳолдалиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Паркент тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фарғонадаги портлаш сабаб яна уч киши вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:09

    Фарғонадаги портлаш сабаб яна уч киши вафот этди

    Ҳозирда очилган жиноят иши доирасида 2 нафар шахсни ушлаш чоралари кўрилмоқда.

    'Тонгда Тошкентдаги хонадонлардан бири ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:10

    Тонгда Тошкентдаги хонадонлардан бири ёниб кетди

    Ёнғин сабаби ҳозирча маълум эмас.

    'Чиқиндидан қарзи борлар огоҳлантиришдан сўнг ҳам тўламаса “свет”га тўлов қилолмайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:57

    Чиқиндидан қарзи борлар огоҳлантиришдан сўнг ҳам тўламаса “свет”га тўлов қилолмайди

    Парламентда чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларида тўлов интизомини мустаҳкамга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди.

    'Ўзбекистонда фуқароларга ички ишлар органлари раҳбарлари номидан қўнғироқ қилишмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:18

    'Бугун Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ва қор ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:11

    'Шерлар ҳужумига учраб ҳалок бўлган эркак бўйича жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    Жамият 17.12.2024 23:31

    Шерлар ҳужумига учраб ҳалок бўлган эркак бўйича жиноят иши қўзғатилди

    Жиноят иши тергов ҳаракатларини олиб бориш учун ички ишлар органларига юборилган.