АсосийЖамият

Фарғонадаги портлаш сабаб яна уч киши вафот этди

Ҳозирда очилган жиноят иши доирасида 2 нафар шахсни ушлаш чоралари кўрилмоқда.

'Фарғонадаги портлаш сабаб яна уч киши вафот этди'ning rasmi

Аввал хабар қилинганидек, кеча, 17 декабрь соат 13:45 ларда Фарғона шаҳар, Янгийўл маҳалласидаги “Petrolium” пропан газ қуйиш шохобчасида 5 м. куб сиғимли контейнерга газ қуйиш жараёнида ёриқ келиб чиқиб, газ моддаси ташқарига сизиб чиқиши оқибатида, портлаш ва ёнғин содир бўлган. 

Натижада, 1 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган, шу ҳудудда бўлган бир нечта фуқаролар турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан улардан 3 нафари шифохонада вафот этган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилоят ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди ҳамда 259-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирги кунда жиноят иши доирасида 2 нафар шахсларни ушлаш чоралари кўрилмоқда.

Ҳолат юзасидан тегишли экспертизалар тайинланган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар