АсосийДунё

Коррупция Хитой армиясини модернизация қилиш мақсадларига тўсқинлик қилган бўлиши мумкин

Ўтган ой Мудофаа вазирлиги юқори мартабали ҳарбий амалдор лавозимидан четлаштирилган ва "интизомни жиддий бузганлик" учун терговга тортган. .

'Коррупция Хитой армиясини модернизация қилиш мақсадларига тўсқинлик қилган бўлиши мумкин'ning rasmi

Хитой армиясидаги коррупция унинг 2027 йилгача мўлжалланган ҳарбий модернизация мақсадлари сари олға силжишини тўхтатган бўлиши мумкин, дейилади Пентагон эълон қилган Пекин армияси бўйича йиллик ҳисоботида.

Ўтган йилдан бери Хитой армиясида коррупцияга қарши кенг қамровли тозалаш ишлари олиб борилди ва ўтган ой Мудофаа вазирлиги юқори мартабали ҳарбий амалдор лавозимидан четлаштирилгани ва "интизомни жиддий бузганлик" учун тергов остида эканлигини айтди.

Пентагоннинг кенг қамровли ҳисоботида айтилишича, 2023 йилнинг июл-декабр ойлари оралиғида камида 15 нафар юқори мартабали хитойлик ҳарбий офицер ва мудофаа саноати раҳбарлари ўз лавозимларидан четлаштирилган.

"2023 йилда Хитой Халқ озодлик армияси коррупция билан боғлиқ тергов ва юқори мартабали раҳбарларни лавозимидан четлаштиришнинг янги тўлқинини бошдан кечирди, бу унинг 2027 йилга мўлжалланган модернизация мақсадларига эришиш йўлида ҳаракатланишига тўсқинлик қилиши мумкин", дейилади ҳисоботда.

AҚШ расмийлари, жумладан, Марказий разведка бошқармаси раҳбари Хитой раҳбари Си Цзинпин ўз ҳарбийларига 2027 йилгача Тайванга бостириб киришга тайёр туришни буюрганини айтди.

Хитойнинг 2027 йилгача модернизация қилиш бўйича расмий мақсадлари разведка, механизация ва бошқа воситаларни интеграциялашувини тезлаштириш ҳамда ҳарбий назариялар, кадрлар, қурол-яроғ ва техникани модернизация қилиш тезлигини оширишни ўз ичига олади, деган Пентагон.

Хитой ташқи ишлар вазирлиги ҳисоботни "масъулиятсизлик" деб баҳолади ва буни AҚШнинг ҳарбий гегемонлигини сақлаб қолиш учун баҳона деб атади.

"AҚШ ҳисоботи, аввалги шунга ўхшаш ҳисоботлар каби, фактларни эътиборсиз қолдиради ва бир хиллик билан тўла", деди вазирлик вакили Лин Жиан пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда ва AҚШни бундай ҳисоботлар беришни тўхтатишга чақирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Исроил Яманга зарбалар берди'ning rasmi

    Дунё 19.12.2024 22:34

    Исроил Яманга зарбалар берди

    Мактаб биноси ва бир нечта машинага зарар етган. Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари зарбалари Тел-Авив яқинида ҳусийларнинг навбатдаги ракетаси уриб туширилганидан кейин амалга оширилган. ЦАХАЛ вакили нишонлар орасида Қизил денгиз портлари ва Яман пойтахти Санадаги энергетика инфратузилмаси борлигини маълум қилди. Ҳусийлар назорати остидаги Аl Masirah телеканали Салиф портида етти киши ва Ҳодейда вилоятидаги Рас Иса шаҳрида жойлашган нефт иншоотида икки киши ҳалок бўлгани хабар берди. Зарбалардан икки соат олдин Исроил ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Ямандан мамлакатнинг марказий қисми томон отилган ракетани тутиб олгани хабар берилган эди. Маълумотларга кўра, ракета ҳужуми натижасида Тел-Авив чеккасида жойлашган Рамат Гандаги мактаб биноси ва бир нечта машинага зарар етган. Бу Исроилнинг ҳусийлар позицияларига биринчи зарбаси эмас. Сентябр ойи бошида ЦАХАЛ кучлари ҳусийларга қарши кенг кўламли операция ўтказиб, ҳаракатнинг Ҳодейдадаги позицияларига кучли зарбалар берган эди. Zamon

    'Угандада янги вирус эпидемияси авж олмоқда'ning rasmi

    Дунё 19.12.2024 17:28

    Угандада янги вирус эпидемияси авж олмоқда

    Сирли касаллик туфайли беморлар ўз ҳаракатларини назорат қила олмай, худди рақс тушганга ўхшаб қалтирай бошлайди.

    'Россия газининг Евроиттифоқдаги улуши яна ошмоқда'ning rasmi

    Дунё 19.12.2024 16:52

    Россия газининг Евроиттифоқдаги улуши яна ошмоқда

    Бу борада мамлакат учинчи ўринда турибди.

    'The Financial Times газетаси ҳам Дональд Трампни "Йил одами" деб топди'ning rasmi

    Дунё 19.12.2024 16:19

    The Financial Times газетаси ҳам Дональд Трампни "Йил одами" деб топди

    Нашр Трампнинг қайта сайланишини “замонавий AҚШ тарихидаги энг драматик қайтиш" деб атаган.

    'Жанубий Корея президенти сўроққа келмагани туфайли қамалиши мумкин'ning rasmi

    Дунё 19.12.2024 15:15

    Жанубий Корея президенти сўроққа келмагани туфайли қамалиши мумкин

    Шунингдек, мамлакатда биринчи хонимга нисбатан терговга рухсат берилган.

    'Россия аскарлари ўлган шимолий кореяликларнинг юзларини ёқиб юбормоқда'ning rasmi

    Дунё 19.12.2024 12:41

    Россия аскарлари ўлган шимолий кореяликларнинг юзларини ёқиб юбормоқда

    Зеленский бу ҳолатни “Россияда ҳукм сураётган инсонийликка, ҳамма нарсага ҳурматсизлик намойиши” деб атади.