АсосийЖамият

Газ қазиб олишни кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 19 декабрь куни газ қазиб олишнинг жорий ҳолати ва уни янада ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

'Газ қазиб олишни кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев 19 декабрь куни газ қазиб олишнинг жорий ҳолати ва уни янада ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти раиси жорий йилда бажарилган ишлар ҳамда 2025 йилги устувор вазифалар тўғрисида ахборот берди.

Қайд этилганидек, соҳада хорижий компаниялар билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда. Улар иштирокида келаси йил газ қазиб чиқариш ҳажмини барқарорлаштириш лойиҳалари шакллантирилди. Хусусан, замонавий технологиялар жалб қилиниб, янги эксплуатация қудуқлари бурғиланади ҳамда эскилари таъмирланади. 

Тармоқдаги асосий муаммо геология-қидирув ишларига узоқ йиллар етарлича эътибор қаратилмаганидир. Оқибатда айрим конлар фойдаланиш муддатини деярли ўтаб бўлган, яна баъзиларининг самарадорлиги паст. Шунинг учун замонавий технология олиб келиниб, 15 та янги истиқболли майдонда геология-қидирув ишлари бошланади. Сейсмик қидирув ҳудуди 6,5 минг квадрат километрга кенгайтирилади.

Мутасаддиларга йирик хорижий компаниялар ва экспертларни жалб этган ҳолда, геологияни ривожлантириш ва янги конларни ўзлаштириш бўйича 2025 йил учун дастур ишлаб чиқиш топширилди.

“Ўзбекнефтгаз”да трансформацияни давом эттириб, таннархни камайтириш, халқаро кредит рейтингини яхшилаш вазифа қилиб олинган. Жумладан, келгуси йилда ишлаб чиқариш ва геология-қидирув лойиҳаларини молиялаштириш учун халқаро манбалардан маблағ жалб қилиниши мўлжалланган.

Давлатимиз раҳбари соҳада инвестициялар, янги технологиялар билан бирга кадрлар масаласи муҳим эканини таъкидлади. Ўқитиш сифатини ошириб, замонавий мутахассислар тайёрлаш, чет элда ишлаётган малакали ватандошларимизни таклиф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Путин билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

    Жамият 19.12.2024 22:56

    Шавкат Мирзиёев Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

    Улар икки мамлакат махсус хизматлари ўртасидаги яқин ва самарали ҳамкорликни давом эттириш муҳимлигини қайд этишган.

    'Президентга инвестиция соҳасидаги режалар бўйича ахборот берилди'ning rasmi

    Жамият 19.12.2024 21:43

    Президентга инвестиция соҳасидаги режалар бўйича ахборот берилди

    2017 йилдан буён мамлакатимиз иқтисодиётига барча манбалар ҳисобидан 188 миллиард доллар инвестиция киритилган.

    'Саида Мирзиёева нуфузли олимпиадаларда юқори натижалар қайд этган ёшлар билан учрашди'ning rasmi

    Жамият 19.12.2024 20:24

    Саида Мирзиёева нуфузли олимпиадаларда юқори натижалар қайд этган ёшлар билан учрашди

    Уларнинг кўпчилиги асосан кимё, математика, физика ва информатика фанлари бўйича устунлик қилиб, эътирофга сазовор бўлишди.

    'Поездда йўловчиларга чой, ичимлик суви, шакар бепул берилади'ning rasmi

    Жамият 19.12.2024 17:53

    Поездда йўловчиларга чой, ичимлик суви, шакар бепул берилади

    Темир йўл транспортида истеъмолчиларга бепул кўрсатиладиган хизматлар рўйхати эълон қилинди.

    'Самарқандда ўсмир қиз “самосуд” қилинди'ning rasmi

    Жамият 19.12.2024 17:10

    Самарқандда ўсмир қиз “самосуд” қилинди

    19 ёшли қиз 16 ёшли қизни уриб, тан жароҳати етказган.

    'Долларнинг расмий курси кетма-кет тушишдан сўнг яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 19.12.2024 15:59

    Долларнинг расмий курси кетма-кет тушишдан сўнг яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.