АсосийЖамият

46 нафар ўзбекистонлик Қозоғистондаги трассада қолиб кетди

Ҳолатга автобус бузилиб қолгани сабаб бўлган.

'46 нафар ўзбекистонлик Қозоғистондаги трассада қолиб кетди'ning rasmi

21 декабрга ўтар кечаси Қозоғистоннинг Оқтўба вилоятидаги трассада ичида 50 га яқин Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус бузилиб қолди. Бу ҳақда “ОРДА” хабар берди.

Қайд этилишича, Самара-Чимкент йўлининг Иргиз туманидан ўтган қисмида йўловчи автобуснинг бузилиши оқибатида одамлар кучли совуқда қолиб кетган. Уларнинг 46 нафари Ўзбекистон фуқаролари, яна 6 нафари Тожикистон фуқароларидир.

Бироз муддат йўловчилар кучли совуқда қолган. Кейинчалик улар Иргиз туманидаги иссиқ бошпанага юборилган.  

“Йўловчилардан ҳеч ким тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилмаган”, дейилади Қозоғистон ФВБ хабарида.

    Бошқа янгиликлар