АсосийЖамият

Оролбўйида оғир ижтимоий вазиятдаги оилаларга ёрдам берилди

Масъуллар Нукусдан юзлаб километр узоқликдаги овулларни ўрганди.

'Оролбўйида оғир ижтимоий вазиятдаги оилаларга ёрдам берилди'ning rasmi

Қиш мавсумини кўнгилдагидек ўтказиш бўйича Президент виртуал ва Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатлар, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш мақсадида Оролбўйида ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ вакиллари, секторлар раҳбарлари энг олис, чекка ҳудудларда бўлиб, одамлар билан мулоқот олиб борди.

Нукус шаҳридан юз километр олисдаги Қўнғирот туманининг “Қўнғирот”, “Қоратол” овулларида аҳоли, “маҳалла еттилиги” билан мулоқотлар асносида кичик тадбиркорлик субъектлари вакилларини ўйлантираётган масалалар ўрганилди.

Оғир ижтимоий аҳволдаги оилаларга амалий ёрдам кўрсатилди.

Нукусдан уч юз километр узоқда жойлашган Элликқалъа тумани “Чуқурқоқ” овули аҳолиси билан мулоқотларда аввалги сайёр қабуллардаги мурожаатлар бўйича белгиланган вазифалар ижроси ҳам ўрганилди.

Шу куни аҳоли учун арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил қилиниб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди, уларга кишки кийим-бошлар, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Нукус шаҳридан етмиш километр олисдаги Қораўзак тумани “Қутли макон” маҳалласида ташкил қилинган навбатдаги сайёр қабулда асосан табиий газ, электр энергияси, соғлиқни сақлаш, солиқ имтиёзлари бўйича қатор мурожаатлар кўриб чиқилиб, уларнинг аксарияти жойида ҳал қилинди.

Шунингдек, чекка-олис овулларда уйма-уй юрилиб, оғир шароитдаги оилалар, беморлар, ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олинди.

Президент Халқ қабулхоналари ва секторлар ҳамкорлигидаги бу каби амалий ишлар, аҳоли билан мулоқотлар, сайёр қабуллар Оролбўйининг қолган ҳудудларида ҳам ташкил қилиняпти.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энди кураш тренерлари ва ҳакамлари хорижга "экспорт" қилинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:11

    Энди кураш тренерлари ва ҳакамлари хорижга "экспорт" қилинади

    Бу бўйича президент қарори қабул қилинди.

    'Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон темир йўли қурилиши 27 декабрда бошланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:04

    Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон темир йўли қурилиши 27 декабрда бошланади

    Бишкекда инвестиция битимини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

    'Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:24

    Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилмоқда

    Қонун болалар ва хотин-қизлар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишга хизмат қилиши кўзда тутилган.

    'Тошкент вилоятида чиқинди полигонлари хизмат нархи оширилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:15

    'Рақобат қўмитаси 6 та банкка қарши иш қўзғатди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:14

    Рақобат қўмитаси 6 та банкка қарши иш қўзғатди

    Ушбу банклар реклама ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилмасликда айбланмоқда.

    '22 декабрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:11

    22 декабрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди

    Бугун ҳаво ҳарорати 1-3 даража илиқ бўлади.