АсосийСиёсат

Ҳокимликларга қатор молиявий имконият ва ваколатлар берилди

Бу бўйича Президент Фармони эълон қилинди.

'Ҳокимликларга қатор молиявий имконият ва ваколатлар берилди'ning rasmi

“Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-223-сон, 20.12.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди. 

 Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.

2025 йилда республика ва ҳудудлар кесимида иқтисодий ўсиш, ишсизлик ҳамда камбағаллик даражасини пасайтириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.

 Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қуйидаги молиявий имконият ва ваколатлар берилади:

2025 йил 1 январдан айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, давлат активларини ижарага беришдан тушумларни тўлиқ ҳажмда ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тушумларининг камида 50 фоиз қисмини туман (шаҳар)лар бюджетларига ўтказиш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўлган акциялар (улушлар)ни сотишдан тушган маблағларнинг 90 фоизи Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига ҳамда объект жойлашган туман (шаҳар) бюджетига тенг улушларда тақсимланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Германия президентига таъзия йўллади'ning rasmi

    Сиёсат 21.12.2024 18:29

    Шавкат Мирзиёев Германия президентига таъзия йўллади

    Аввалроқ, Германияда теракт содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

    'Ўзбекистонда мобиль алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 14:23

    Ўзбекистонда мобиль алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади

    Йиғилишда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнлари якуний босқичга кираётгани айтилди.

    '“Тадбиркорликни ривожлантириш – биз учун стратегик вазифа”'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 12:48

    “Тадбиркорликни ривожлантириш – биз учун стратегик вазифа”

    Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти бошланди.

    'Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиб кириш бўйича АҚШ билан музокараларни якунлади'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 11:16

    Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиб кириш бўйича АҚШ билан музокараларни якунлади

    Ўзбекистон 1994 йилда ЖСТга аъзо бўлиш учун ариза берган ва 2020 йилдан буён бу йўналишда фаол иш олиб бормоқда.

    'Кипрда Ўзбекистоннинг биринчи элчиси иш бошлади'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 08:47

    Кипрда Ўзбекистоннинг биринчи элчиси иш бошлади

    Ўзбекистон ва Кипр ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1997 йилда ўрнатилган.

    'Эргаш Салиев Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.12.2024 12:38

    Эргаш Салиев Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

    Улуғбек Мустафоев вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.