Россия-Украина урушида КХДРнинг уч мингдан ортиқ аскари ўлган ёки яраланган. Бу ҳақдаУкраина президенти ўз мурожаатида айтиб ўтди.
"Нега корейслар Путин учун курашиши керак? Афсуски, дунё Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги жиноий ҳамкорликка қарши деярли ҳеч нарса қилмаяпти", — деди Зеленский.
Жанубий Корея ҳарбий разведкаси Шимолий Кореянинг Россия-Украина урушидаги йўқотишларини 1100 кишига баҳоламоқда. Жанубий Корея, АҚШ ва Украина маълумотларига кўра, КХДР расмийлари урушда қатнашиши учун Россияга 10-12 минг ҳарбий хизматчи жўнатган.