АсосийЖамият

Энди давлат хизматларидан фойдаланиш янада осонлашади

5 турдаги давлат хизматлари проактив тарзда ҳамда 6 турдаги давлат хизматлари композит тарзда кўрсатиш йўлга қўйилмоқда.

'Энди давлат хизматларидан фойдаланиш янада осонлашади'ning rasmi

“Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (847-сон, 18.12.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилмоқда.

Қарорга кўра, 5 турдаги давлат хизматлари проактив тарзда ҳамда 6 турдаги давлат хизматлари композит тарзда кўрсатиш йўлга қўйилмоқда.

Бунда:

 Қуйидаги давлат хизматларини проактив тарзда кўрсатиш йўлга қўйилмоқда:

 электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш;

 табиий газни ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш;

 ичимлик сувини ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш;

иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш;

 хусусий бандлик агентликларини Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш.

Проактив давлат хизмати – жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларисиз ваколатли органлар ташаббуси билан кўрсатиладиган давлат хизматлари.

 Шунингдек, қуйидаги давлат хизматларини композит тарзда кўрсатиш йўлга қўйилмоқда:

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ва ушбу манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйиш;

 кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ва ушбу манзилга вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга қўйиш;

давлатга тегишли бино ёки иншоотни бир йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага бериш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш;

 “E-auksion” электрон савдо платформасида кўчмас мулк объектларини сотиш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

тиббий фаолият учун лицензия билан бирга рентген ускунасидан фойдаланиш учун рухсатнома олиш;

хавфли юкларни ташиш учун сиғимларнинг яроқлилиги тўғрисида хулоса билан бирга ядровий ва радиоактив материаллар, радиация манбалари, радиоактив чиқиндилар ва қурилмаларни ташиш шартлари ва усулларининг санитария қоидаларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса олиш.

Композит давлат хизмати – жисмоний ва юридик шахсларнинг битта мурожаати асосида ваколатли органлар томонидан кўрсатиладиган икки ва ундан ортиқ давлат хизматлари мажмуаси.

Бундан ташқари, қуйидаги 2 турдаги рухсат этиш хусусиятига эга давлат хизматларини кўрсатиш паспортлари тасдиқланди:

➖махсус киритиладиган биологик актив моддалар, янги кимёвий моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, биологик воситалар ва материаллар полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотини (БАД) олиб кириш ҳамда ишлаб чиқариш учун рухсатнома;

➖маданий бойликларни Ўзбекистондан олиб чиқиш ёки вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат олиш.

Қуйидаги 3 турдаги фаолият турларини хабардор этишни назарда тутувчи давлат хизматларини кўрсатиш паспортлари тасдиқланди:

божхона брокери фаолияти;

халқаро куръерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолият;

нодавлат архивларни ташкил этиш бўйича фаолият.

Шу муносабат билан,  белгиланган нодавлат архивлар фаолиятини ташкил этишга доир ортиқча тартиблар бекор қилинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Олий таълим кенгаши хусусий олийгоҳларга “солиқ солмоқчи”, депутат бу бўйича бош прокурорга сўров юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:13

    Олий таълим кенгаши хусусий олийгоҳларга “солиқ солмоқчи”, депутат бу бўйича бош прокурорга сўров юборди

    Депутат Дилмурод Артиқов бу тўловнинг қайси асос билан жорий этилаётганини сўраб, бош прокурорга сўров юборди.

    'Долларнинг расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:36

    Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Қашқадарёда 34 та сув объектлари учун 251,82 миллиард сўм маблағ йўналтирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:19

    Қашқадарёда 34 та сув объектлари учун 251,82 миллиард сўм маблағ йўналтирилди

    88,3 минг гектар майдоннинг сув таъминоти ҳамда 18,8 минг гектар майдоннинг мелиоратив ҳолати яхшиланди.

    'Тошкентда машина рақами қарийб 1 млрд сўмга сотилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:03

    Тошкентда машина рақами қарийб 1 млрд сўмга сотилди

    Авторақам дастлаб 337 миллион 500 минг сўм бошланғич нарх билан савдога қўйилган.

    'Қозоғистонда ота-онасиз қолиб кетган ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:48

    Қозоғистонда ота-онасиз қолиб кетган ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди

    Боланинг ота-онаси Қозоғистондан Қирғизистонга ўтган, бироқ қоида бузгани сабаб орқага қайта олмаган.